
АҚШда экансиз, қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз:
Ушбу ҳуқуқлар ҳақида батафсил маълумот олиш учун MigrantWorker.govсайтига ташриф буюринг
ҲУҚУҚЛАРИНГИЗ БУЗИЛГАН ҲОЛАТДА ОДАМ САВДОСИ БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ИШОНЧТЕЛЕФОНИ (АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ҲУДУДИДА) 1-888-373-7888 ГА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ, 233733 РАҚАМИГА “HELP” (ЁРДАМ) СЎЗИНИ ЁЗИБ ЮБОРИНГ (АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ҲУДУДИДА) ЁКИ [email protected].
ЭЛЕКТРОН ПОЧТАСИГА ХАТ ЙЎЛЛАНГ. ИММИГРАЦИЯ МАҚОМИДАН ҚАТЪИ НАЗАР, ҚЎНҒИРОҚЛАР АНОНИМ, МАХФИЙ ВА ХАВФСИЗДИР. МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР 200 ДАН ОРТИҚ ТИЛДА ЁРДАМ БЕРИШГА ШАЙ. БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ: WWW.HUMANTRAFFICKINGHOTLINE.ORG.
Америка Қўшма Штатларида бевосита хавф остида қолсангиз, маҳаллий полиция билан боғланиш учун 911 рақамига қўнғироқ қилинг. Фавқулодда вазият, турган жойингиз ва қўнғироқ қилаётган телефон рақамингизни уларга айтинг.
Зарурат туғилганда таржимон хизмати таклиф этилади. Агар Сиз A-3, G-5, H, J, NATO-7, TN ёки уй хизматчилари учун B-1 ноиммигрант виза учун ариза топширган бўлсангиз, ушбу рисолани қуйидаги ҳолатларда олишингиз лозим:
АҚШ консуллиги ходимлари Сиз Америка Қўшма Штатларидаги ҳуқуқларингизни тушуниб олишингизга ёрдам қилишни исташади ҳамда исталган саволларингизга жавоб беришга тайёр туришади. Шунингдек, Сиз АҚШ Меҳнат департаментининг Консуллик ҳамкорлиги дастури (CPP) орқали ҳам кўмак олишингиз мумкин. Бу дастур ёрдамида консуллигингиз Сизга ёрдам бериши, тегишли ресурслар топишга кўмаклашиши ва ҳуқуқларингиз бузилган деб ишонганингиз ҳолатда шикоят ёзишингизга ёрдамлашиши мумкин. Ҳамкор давлатлар рўйхати билан мана бу саҳифада танишинг: https://www.dol.gov/general/migrantworker/support.
Иш берувчингиз ўз ҳақ-ҳуқуқларингиздан фойдаланганингиз учун Сизни ишдан бўшатиши, Сизга ёмон муносабатда бўлиши ёки пул тўлашдан бош тортиши мумкин эмас.
1. Адолатли ҳақ олиш
Агар иш ҳақи ва ойлик чекингиз ҳақида саволларингиз ёки хавотирингиз бўлса, 1-866-487-9243 рақамига қўнғироқ қилинг ёки ўзингизга яқин Маош ва иш соатлари масалалари идорасига ташриф буюринг: www.dol.gov/agencies/whd/contact/local-offices.
Хавфсиз иш жойи: Иш берувчингиз иш жойингизни соғлом ва хавфсиз сақлаши лозим.
Тренинг: Иш берувчингиз Сизга ишдаги хавф-хатарлар, жароҳатлар ёки бахтсиз ҳодисалардан қандай ҳимояланиш кераклиги ва иш жойингиздаги хавфсизлик ва саломатлик қоидалари ҳақида маълумот бериши ҳамда тренинг ўтказиши лозим. Тренинг Сиз тушунадиган тилда бўлиши лозим.
Хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган ускуналар: Сиз қўлқоп ёки йиқилмаслик учун хавфсизлик камари ва арқон каби зарур хавфсизлик воситаларини олиш ҳуқуқига эгасиз. Иш берувчингиз Сизга улардан қандай қилиб тўғри фойдаланишни ўргатиши лозим.
Иш билан боғлиқ жароҳат ва касалликлар ҳақида хабар бериш: Сиз жароҳат ёки касаллик ҳақида хабар бериш, тиббий варақаларни кўриш ва иш берувчингиздан уларнинг нусхаларини олиш ҳуқуқига эгасиз.
Хавфсизлик ва саломатлик қоидалари бузилиши бўйича шикоят юбориш: Агар ишингизни хавфли ёки соғлиғингиз учун хатарли деб ҳисобласангиз, Сиз (ёки Сизга вакиллик қилувчи шахс) Меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бошқармасига (OSHA) махфий шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин. Агар имкон бўлса, иш берувчингизга хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар бераётганингизда, ўзингиз билан бирга бошқа ходимни гувоҳ сифатида олиб келганингиз маъқул. Шунингдек, бу борада ёзма қайд қолиши учун ўз ташвишингизни матнли хабар ёки электрон почта орқали ҳам етказиб қўйинг. OSHA инспекторлари билан махфий ва алоҳида суҳбатлашишингиз, иш жойидаги хавфларни аниқлаш учун ўтказилган текширув ёки синовлар натижаларини кўриб чиқишингиз мумкин.
Қасос олишдан ҳимоя: Сиз иш жойидаги хавф-хатарлар ҳақида бемалол гапирсангиз бўлади. Агар иш берувчингиз Сизни хавфсизлик ва саломатлик билан боғлиқ масалалар ҳақида ташвиш билдирганингиз учун жазоламоқда деб ўйласангиз, OSHAга шикоят қилиш ҳуқуқингиз бор. Агар муаммоларни кўтарганингиз учун жазолашяпти деб ўйласангиз, тахмин қилинган жазо кунидан бошлаб 30 кун ичида шикоят ёзинг. Батафсил маълумот мана бу манзилда: www.whistleblowers.gov.
Ишчи ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун мана бу сайтга киринг: www.osha.gov/workers.
Тиббий ёрдам: Зарурат туғилганда, Сиз мустақил равишда шифокор ёки ҳамширага мурожаат қилишингиз мумкин. Иш жараёнида жароҳатлансангиз ёки касал бўлиб қолсангиз, иш берувчингиз тиббий харажатларингизни ва йўқотилган иш ҳақингизнинг бир қисмини қоплаши шарт. Шифокор, поликлиника ёки шифохонадан барча тиббий ҳужжатларнинг нусхасини сўраб олинг. Кўп ҳолларда, Сиз ўзингиз ишлаётган штатда ишчилар учун компенсация олиш учун ариза беришингиз мумкин. Бу иш билан боғлиқ жароҳатлар ёки касалликлар учун тўланадиган пул маблағидир. Компенсация сўраш учун маҳаллий идорангизни қуйидаги манзилдан топишингиз мумкин: www.dol.gov/agencies/owcp/wc.
Уй-жой: Иш берувчингиз Сизни уй-жой билан таъминласа, у албатта тоза ва хавфсиз бўлиши керак. Сиз ўз турар жойингизни эркин тарк этиш ҳуқуқига эга бўлишингиз шарт.
Ҳожатхоналар: Ҳожатхоналар тоза ва фойдаланиш учун қулай жойда бўлиши керак. Иш берувчи Сизга зарур пайтда ҳожатхонадан фойдаланиш имкониятини бериши, шунингдек, қўлларингизни ювишингиз учун сув, совун ёки тегишли тозаловчи воситалар мавжуд бўлган ювиш жойи билан таъминлаши шарт.
Ичимлик суви: Сиз бепул тоза ичимлик суви олиш ҳуқуқига эгасиз.
Жазирама: Меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бошқармаси (OSHA) назоратидаги иш берувчилар Сизни ҳаддан ташқари юқори ҳароратдан ҳимоя қилишлари ва иссиқлик туфайли юзага келувчи касалликнинг олдини олиш дастурига эга бўлишлари шарт. Агар Сиз пестицидлар ёки хавфли кимёвий моддалар билан ишлайдиган ёки улар атрофида фаолият юритадиган бўлсангиз, иш берувчингиз қуйидагиларни қилиши шарт:
Агар ишингизни хавфли деб ўйласангиз ва текширув ёки ҳақ- ҳуқуқларингиз ҳақида кўпроқ маълумот олишни истасангиз, 1-866-4-USA-DOL рақамига қўнғироқ қилинг ёки Меҳнат департаментининг веб- сайтига (dol.gov or migrantworker.gov) ташриф буюринг.
Агар Сиз H-2А (қишлоқ хўжалигига ёлланган) ишчи бўлсангиз ва иш жойингиз, турар жойингиз ёки транспортингизнинг хавфсизлиги ҳақида хавотир ё саволларингиз бўлса, 1-866-487-9243 рақамига қўнғироқ қилинг ёки маҳаллий Маош ва иш соатлари масалалари идорасига ташриф буюринг: www.dol.gov/agencies/whd/contact/local-offices.
3. Касаба уюшмаси, муҳожирлар ва меҳнат ҳуқуқлари ташкилотларидан ёрдам сўранг. Кўп ҳолларда Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз:
4. Ишдан кетиш
Агар иш берувчингиз сизга нисбатан нотўғри муносабатда бўлса ёки ўзингизни хавфсиз ҳис қилмасангиз, у ишда қолишингиз шарт эмас. Ёрдам учун 1-888-373-7888 рақами орқали Одам савдосига қарши курашиш миллий ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин. Агар иш берувчини тарк этсангиз, иммиграция мақомингиз ўз кучини йўқотади, лекин Сиз мақомингизни ўзгартиришингиз ёки Сизга ҳомийлик қиладиган янги иш берувчида ишлашингиз мумкин. Агар иш берувчингизни меҳнат идораси текшираётган бўлса, Сиз мамлакатдан чиқариб юборилишдан вақтинчалик ҳимояланишингиз ва вақтинчалик ишлаш рухсатномасини олишингиз мумкин. Батафсил маълумот учун: www.dhs.gov/enforcement-labor-and-employment-laws сайтига киринг Иммиграция мақомингиздан қатъи назар, агар ўзингизни одам савдоси қурбони деб ҳисобласангиз, ёрдам олиш учун Одам савдоси бўйича миллий ишонч телефонига 1-888-373-7888 рақами орқали ёки Меҳнат муносабатлари бўйича миллий кенгашга 1-844-762-6572 рақами орқали мурожаат қилиб, минтақавий иммиграция координатори билан гаплашишни сўрашингиз мумкин.
Ишчилар учун қўшимча манбалар ва АҚШ ҳукуматига муайян масалалар бўйича мурожаат қилиш учун қуйидаги веб-сайтларга ташриф буюринг: MigrantWorker.gov.
5. Камситиш ва тазйиқлардан холи бўлиш
6. Эксплуатациядан холи бўлиш
Иш берувчингиз Сизга АҚШ қонунчилигига мос келадиган меҳнат шартномасини бериши шарт. Шартнома қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Шартномани тўлиқ тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг ва унинг бир нусхасини олинг. Агар шартномада нима дейилганини тушунмасангиз, уни имзоламанг.
Шартномада камида қуйидагилар бўлиши шарт:
Иш топиш учун ҳеч қачон тўлов тўламаслигингиз лозим. Агар кимдир Сиздан ҳақ сўраса, ўз юртингизда бўлсангиз ўша ердаги АҚШ элчихонаси ёки консуллигига, АҚШда бўлсангиз эса 1-866-487- 9243 рақами орқали Иш ҳақи ва иш соатлари бўлимига мурожаат қилинг.
Иш берувчингиз қуйидагиларни бажариши шарт:
Агар сиз H-2A ёки H-2B ишчиси бўлсангиз ва ҳақ-ҳуқуқларингиз ҳақида саволлар ёки хавотирларингиз бўлса, 1-866-487-9243 рақамига қўнғироқ қилинг ёки маҳаллий Иш ҳақи ва иш соатлари бўлимига ташриф буюринг: www.dol.gov/agencies/whd/contact/local-offices.
H-2A вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ходимлари учун
Иш берувчингиз қуйидагиларни бажариши шарт:
H-2B Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган вақтинчалик ишчилар учун
Иш берувчингиз қуйидагиларни бажариши шарт:
J-1 алмашинув дастури визалари
Ёзги иш ва саёҳат
Агар Сиз ватандошлари АҚШга визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатдан бўлсангиз ва АҚШга бирор тайинли ишсиз келган бўлсангиз, ҳомийингиз Америка Қўшма Штатларида бир ҳафталик иш қидирувидан сўнг иш топишингизга кўмаклашиши шарт. Шунингдек, ҳомийлар дастур давомида иш жойини ўзгартирмоқчи бўлган барча Ёзги иш ва саёҳат дастури иштирокчиларига тегишли ёрдам кўрсатишлари лозим. Ҳомийлар дастур қоидаларига мувофиқ, барча иштирокчиларнинг дастлабки ва қўшимча иш жойларини улар ишни бошлашидан олдин баҳолашлари ва тасдиқлашлари шарт.
Амалиётчи ёки стажёр
Ҳомийингиз Сизга Тренинг/Амалиёт ўташ режасини (DS-7002 шакли) тақдим этиши керак. Бу режада Сиз оладиган ҳар қандай даромад ҳақида ёзма баёнот ва дастурнинг таълимий мақсадлари ҳақида қисқача маълумот бўлиши лозим. Сиз ҳафтасига камида 32 соат иш билан таъминланишингиз шарт.
Ҳомийингиз Сизга тўлашингиз керак бўлган харажатлар ва тўловлар ҳақида ёзма баёнот бериши ҳамда Америка Қўшма Штатларидаги яшаш харажатларини тахминан ҳисоблаб бериши шарт.
Ҳомийингиз Сизнинг тиббий, эвакуация ва ватанга қайтариш бўйича суғуртангиз мавжудлигини таъминлаши лозим, лекин буни ўзи тақдим этиши ёки тўлаши шарт эмас.
“Au Pair” дастури:
Қабул қилувчи оилангиз Сизни олий таълим муассасасида ўқишга ёзилиш ва дарсларга қатнашишга ёрдам бериши ҳамда ушбу дарслар учун 500 долларгача тўлов қилиши шарт. Агар Сиз “EduCare au pair” (мактабгача ва мактабдан кейин мактаб ёшидаги болалар билан ишлайдиган тарбиячи) бўлсангиз, қабул қилувчи оилангиз бу дарслар учун 1000 долларгача тўлов қилиши шарт.
Сиз кунига 10 соатдан ёки ҳафтасига 45 соатдан ортиқ ишламаслигингиз лозим. Агар Сиз “EduCare au pair” (мактабгача ва мактабдан кейин мактаб ёшидаги болалар билан ишлайдиган тарбиячи) бўлсангиз, кунига 10 соатдан ёки ҳафтасига 30 соатдан ортиқ ишламаслигингиз керак. Маҳаллий маслаҳатчингиз ҳар ой Сиз билан боғланиши ва қабул қилувчи оилангиз билан мунтазам алоқада бўлиши шарт.
СИЗНИНГ НОИММИГРАНТ ВИЗАНГИЗ
Ноиммигрант виза – бу АҚШ ҳукуматининг ҳужжати бўлиб, у одамларга Америка Қўшма Штатларига ишлаш, ўқиш ёки маданий алмашинув дастурига қўшилиш каби маълум мақсадлар учун келиш имконини беради. Сиз чет элдаги АҚШ элчихонаси ёки консуллигига виза олиш учун мурожаат қилишингиз лозим (Эслатма: Канада фуқаролари чегара пунктида J-1 мақомида кириш учун мурожаат қилишади). Виза олгач, Сиз Америка Қўшма Штатларига саёҳат қилишингиз ва уни АҚШ чегара назорати ходимига ("CBP – АҚШ божхона ва чегара назорати ходими") кўрсатиб киришингиз мумкин. Агар визангиз муддати тугаса, АҚШга қайтишдан олдин янги виза олишингиз керак. Виза олиш жараёни ва АҚШ визаси ҳақида батафсил маълумот мана бу ерда: usvisas.state.gov.
АҚШ божхона ва чегара назорати ходими (CBP officer) Сизни Америка Қўшма Штатларига киритганда, электрон тарзда I-94 шакли яратилади (баъзида бу қоғоз шаклида бўлиши ҳам мумкин). I-94 шаклида мамлакатга кириш санаси, виза тури ва Америка Қўшма Штатларини тарк этишингиз керак бўлган сана кўрсатилади. АҚШда қонуний қолиш учун "рухсат берилган муддатгача" санасидан олдин Қўшма Штатларни тарк этишингиз керак, акс ҳолда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматига (USCIS) қолиш муддатини узайтириш учун ариза беришингиз лозим. I-94 шакли бўйича ўзингизга боғлиқ маълумотни мана бу ерда текширишингиз мумкин: https://i94.cbp.dhs.gov.

Одам савдоси оғир жиноят ҳисобланиб, унда одамлар зўравонлик, алдов ёки мажбурлаш орқали бошқа шахсни меҳнат қилишга, хизмат кўрсатишга ёки тижорат мақсадида жинсий алоқага жалб қилишга мажбурлайдилар. 18 ёшга тўлмаган шахс тижорат мақсадида жинсий алоқага жалб қилинган бўлса, ҳатто зўравонлик, алдов ёки мажбурлаш ишлатилмаган тақдирда ҳам, бу одам савдоси деб ҳисобланади. Тижорат мақсадидаги жинсий алоқа деганда жинсий алоқа эвазига бирор қийматга эга нарса (уй-жой, ҳимоя, озиқ-овқат, пул каби) алмаштирилиши тушунилади.
Одам савдосига қарши курашиш бўйича Миллий ишонч телефони зарур хизматлар ва турган жойингизда ёрдам олишингиз учун йўналтириши мумкин. Агар Сиз ёки танишингиз қуйидаги ҳолатлардан бирини ёки бир нечтасини бошдан кечираётган бўлсангиз, 1-888-373-7888 рақами орқали Одам савдоси бўйича миллий ишонч телефонига мурожаат қилинг:
Таҳдид остида бўлиш ёки қўрқиш
Ҳеч ким Сизни меҳнат, хизмат ёки тижорат мақсадида жинсий алоқа қилишга ёки давом эттиришга мажбурлай олмайди, ёки Сизни кетишдан тўхтатишга ҳақли эмас. Ҳеч ким қарзингизни тўлашни қийинлаштириш ёки қарз тўланмагунча ишлашда давом этишим шарт деб ўйлашингиз учун қарзингизни тўсатдан ўзгартира олмайди.
Бунга мисоллар:
Ҳеч ким Сизни ёки бошқаларни кетишдан, гапиришдан ёки ёрдам олишдан тўхтатишга ҳақли эмас. Масалан, иш жойини тарк эта олмаслигингизни айтиш ёки ишламаётган вақтингизда қаерга боришингизни чеклаш.
Ҳеч ким Сизни алдаб ёки ҳийла ишлатиб, ишлашга ёки тижорат мақсадида жинсий хизматлар кўрсатишга мажбурлашга ҳақли эмас. Алдов ва ҳийлаларга мисоллар:
Зўравонлик ёки шафқатсиз муносабат ҳақида хабар берган одамларни ҳимоя қилувчи дастурлар мавжуд. Бу дастурлар Сизга иш берувчингизни тарк этсангиз ҳам АҚШда қолиш имконини бериши мумкин. Иммиграция муаммоларингиз бўлса ҳам, ёрдам сўрашдан қўрқманг. Қандай имкониятларингиз борлигини тушуниш учун Одам савдосига қарши курашиш бўйича Миллий ишонч телефонига 1-888-373-7888 рақами орқали қўнғироқ қилинг. Бу ишонч телефонини ҳукумат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бошқармайди.

Америка Қўшма Штатларида қанча вақт бўлишингизга қараб, Сиздан тиббий суғурта талаб қилиниши мумкин. Тиббий суғурта нархини пасайтириш учун молиявий ёрдам олишга ҳақли бўлишингиз ҳам мумкин.
Америка Қўшма Штатларига жўнашдан олдин меҳнат муҳожирлари ташкилотлари ёки илгари АҚШда ишлаган муҳожирлардан маслаҳат сўранг. Улар Сизга АҚШда муаммо ёки саволларингиз пайдо бўлса мурожаат қилишингиз мумкин бўлган ташкилотларёки шахсларнинг исм-шарифлари ва телефон рақамларини тақдим этишлари мумкин.
Иш берувчингиз, пудратчингиз ёки ишга ёлловчингиздан олинган ҳуқуқий маслаҳат нохолис бўлиши мумкин. Мустақил адвокатдан маслаҳат сўранг.
Иш берувчингиз Сизга ўз вақтида маош тўлаши шарт. Америка Қўшма Штатларида ходимлар одатда ҳар икки ҳафтада бир марта маошолади, аммо Сизнинг тўлов жадвалингиз меҳнат шартномангизга кўра фарқланиши мумкин.
Иш берувчингиз Сизга нисбатан қилган ҳар қандай номақбул изоҳ ва/ёки ҳаракатларни батафсил қайд этиб боринг ҳамда ҳар қандай гувоҳларнинг исмлари ва телефон рақамларини ёзиб қўйинг.
Америка Қўшма Штатларига келганингиздан сўнг, паспортингиз ва бошқа сафар ҳужжатларингизни ҳар доим олса бўладиган хавфсиз жойда сақланг. Иш берувчингизнинг паспортингизни олиб қўйиши қонунга хилоф ҳисобланади.
Ишлаган вақтингизни ёзма равишда қайд этиб бориш жуда фойдали. Бир дафтар олиб, ишлаган кунларингиз ва соатларни, қанча маош олганингиз, санаси, иш ҳақингиздан ушлаб қолинган сумма ва бу ушлаб қолишларнинг сабабларини ёзиб боринг.
This pamphlet was created pursuant to section 202 of the William Wilberforce
Trafficking Victims Protection Reauthorization Act of 2008, Public Law 110-457.